Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойга Андижон вилоятидан келган ёрдамчи теримчилар томонидан тарқатилган видео бўйича ойдинлик киритилди (видео)

Арнасойга Андижон вилоятидан келган ёрдамчи теримчилар томонидан тарқатилган видео бўйича ойдинлик киритилди (видео)

21 октябрь 2019 йил
630
0

Пахта йиғим терими учун 2019 йил 15 октябрь куни Андижон вилояти Асака ва Қўрғонтепа туманларидан 190 нафар аҳоли Арнасой туманига ихтиёрий равишда келишди.

4 сектор раҳбари ва “Фарғона” сув истеъмолчилар уюшмаси раиси Кўнишов Ойбеклар биргаликда уларни иссиқ ўринлар билан жойлаштириш ва озиқ овқат билан таминлашда хонадонларга жойлаштириш тараддуни кўраётган бир пайтда улар томонидан теримчиларга шарт-шароит яратиб берилмаяпти деган мазмундаги видиоролик тайёрланиб ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган.

Аслида ўша ҳудуддаги 4-сектор ва “Фарғона” сув истеъмолчилар уюшмаси раиси Андижон вилояти Қўрғонтепа туманининг 83 нафар аҳолисини ҳонадонларга жойлаштириб бўлишганди.

Шундан сўнг Асака туманидан келган 104 нафар ёрдамчи теримчиларни жойлаштиришга келишган. Бу жараён бир неча соат вақтни олган. Бундан норози бўлган Назиров Ҳусниддин деган фуқаро томонидан норозичилик акс этган видеороликни ўз телефонида тасвирга олиб тарқатган.

Улар томонидан тайёрланган роликда кўлмак сувларини ҳам гапирган аслида дала шипойнида 400 литрлик сув идишда ичимлик суви захираси билан сақланмоқда.

Ўз ихтиёри билан билан келган ушбу ёрдамчи теримчиларга 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланиб, ўз вақтида терим пулларини олишаётган бўлсада нолишлари кузатилган.

Ўз қилган ишни нотўғрилигини тушиниб етган Асака туманидан келган Назиров Ҳусниддин видеомурожаат орқали ўз ўзурини етказди.

         

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар