Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари Арнасой туман кенгашининг қарори

Халқ депутатлари Арнасой туман кенгашининг қарори

20 декабрь 2021 йил
290
0

Арнасой туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар ҳамда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар учун 2022 йилга белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6121-сонли “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437-моддаларига асосан 2022 йил учун туманда белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахсларни мулк ҳуқуқига, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар учун 2022 йилга ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ: 

     1.Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429-моддасига мувофиқ Арнасой тумани учун белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлақ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

     2.Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 437-моддасига мувофиқ мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар (бундан деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар мустасно) бўйича мутлоқ миқдорда 1 кв.м. учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 

     3.Бунда, халқ депутатлари туман Кенгаши, юқорида 1-2-иловалар билан белгиланган солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни белгилаш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатиб ўтилсин.

      4.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов, туман молия бўлими (М.Эшбоев), туман давлат солиқ инспекцияси (Х.Умуров)лар 2022 йилдаги бюджет-солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар, солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

      5.Мазкур қарор “Арнасой тонги” газетасида ва туман ҳокимлиги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

      6.Қарор 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киради.

     7.Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов зиммасига юклатилсин.

 

            Туман Кенгаши раиси                   Х.Алимарданов

aror_2022_yilga_belgilangan_soli_stavkalari.pdf [272,55 Kb] (юклаб олинди: 15)

Онлайн: aror_2022_yilga_belgilangan_soli_stavkalari.pdf

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар