Арнасойда Ёшлар форуми ўтказилди
Хабарингиз бор жорий йилнинг 18 декабрдан 25 декабрга қадар йилнинг энг қайноқ ва унутилмас воқелиги — “Ўзбекистон ёшлари форуми 2021” бошланди.
Мазкур форум куни кеча Арнасой туман марказининг ёшлар боғида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилди.
Форумда Арнасой туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Иматов сўзга чиқиб, “Ўзбекистон ёшлари форуми 2021” ўтказишдан мақсад — ёшларнинг ғоя ва таклифларини эшитиш учун майдон яратиш, замон қаҳрамонларини кашф этиш, уларнинг илмий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва мамлакатдаги янгиланишларга фаол жалб қилишдан иборат эканлигини қайд этиб ўтди.
Шундан сўнг бир қатор санъат ихлосмандларининг чиқишлари намойиш этилди ва қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати