Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Пиротехника воситаларидан фойдаланманг

Пиротехника воситаларидан фойдаланманг

15 декабрь 2021 йил
245
0

Барчамиз учун баракали келган 2021 йил тугаб, 2022 йил «Янги йил» байрами кириб келишига саноқли кунлар ҳам колди. Шу муносабат билан барча корхона ва ташкилотларда ўқув муассасаларида қолаверса аҳоли яшаш уйларида янги йил арчасини ўтказиш учун қизгин тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

     Янги йил арчасини безатишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш хар бир корхона раҳбари, ҳар бир ташкилотчи ва ҳар бир фуқаро учун жуда катта масъулият юклайди. Арчани безатишда ёритиш чироқларини созлигига, электр ускуналарини меъёр талабларига жавоб берадиган яъни кам кучланишда ишлайдиган электр чироқларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

     Арнасой туман Фавқулодда вазиятлар бўлими Янги йил байрамини тинч ва осуда ўтказилишни таъминлаш, ёш болажонларни пиротехника воситаларидан турли хил кўринишдаги тан жарохати олдини олиш мақсадида туман худудида ҳар бир савдо дўконлари сотувчиларидан Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда сотиш қатиян манн қилиниши бораси назорат тадбирларини олиб борилаётир. 

          

Иномжон АМАНОВ

Арнасой туман ФВБ бошлиғи капитан

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар