Кўчат экиб, боғ яратишда ҳоким ёрдамчилари ҳам фаол иштирок этишмоқда
Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг, 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинди.
Мазкур топшириқ ижросидан келиб чиқиб, Арнасой тумани Бобур МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Жавлон Алматов бугун махаллани яшил худудга а6йлантириш мақсадида 400 дона кўчатларни олиб келди.
Жумладан Арнасой туман Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти курсантлари ёрдамида ҳар бир хонодонлар ва кўча атрофларида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазишди.
Бунда маҳаллада яшовчи ёшу-кексалар ҳам ушбу ҳашарда бердек фаол иштирок этишди.
Бундан кўзланган мақсад битта маҳаллалар ободлигини таъминлаш, кўчаларимиз чиройига чирой қўшиш.
Шунингдек Бобур маҳалла фуқаролари йиғинидаги “Ўрикли” кўчасида 8 та хонадон газлаштирилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати