Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Имтиёзли пенсияларга устама ҳақлар миқдорлари қанча

Имтиёзли пенсияларга устама ҳақлар миқдорлари қанча

17 февраль 2022 йил
323
0

 

“Фуқароларнинг давлат  пенсия таъминоти тўғрисида”ги  Қонунининг  26, 27 ва 29-моддаларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:

 а) I гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи;

б) II гуруҳур ушногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 125 фоизи;

г) кўзиожизлик бўйича I гуруҳногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг  100 фоизи;

д) I гуруҳногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

е) II гуруҳ ёлғиз ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

ж) уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи;

з) 1941 — 1945-йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаган ва ҳарбий мажбуриятни бажарган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 30 фоизи;

и) вафоти ҳарбий хизмат ёки ичкии шларорганларидаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишларорган лариходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (беваэрларига) — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 30 фоизи.

к) Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга — хизматларига қараб — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача.

л) ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

м) театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концерт мейстерларига, Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган рўйхатга кўра — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 50 фоизи.

 Устама ҳақлар тайинланаётган пенсиянинг туридан қатъиназар қўшиб ҳисобланади.

Пенсия сўраб мурожаат этган кишиларга ушбу Қонуннинг 28-модданинг «а» ёки «б» бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир пайтда шу модданинг «и» — «м» бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланиши мумкин.

Пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича ушбу Қонуннинг 28-моддаси «г», «д» ёки «е» бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир пайтда шу модданинг «ж» — «м» бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланиши мумкин. 

Ш.Холиқов

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Жиззах вилояти Дўстлик туман бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар