Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда матбуот анжумани бўлиб ўтди

Арнасойда матбуот анжумани бўлиб ўтди

19 август 2021 йил
331
0

Бугун туман Арнасой туман ҳокимлигининг кичик конференция залида “2021 йилда "Обод қишлоқ" дастури доирасида амалга оширилаётган қурилиш, бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида”  матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Арнасой туман ҳокимлиги матбуот хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вилоят бошқармаси томонидан ташкил қилинган мазкур тадбирда қурилиш мажмуига қарашли туман ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этдилар.

Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Рўзимурод Бобоев 2021 йилда "Обод қишлоқ" дастури доирасида амалга оширилаётган қурилиш, бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди. Аҳолини тоза ичимлик суви, электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш ҳамда тумандаги йўлларни тамирлаш ва янгилаш бўйича кўрилаётган чора тадбирлар, амалга оширилаётган лойиҳалар билан таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча  чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Арнасой тумани Тинчлик ва Бахтли МФЙларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги қайд этилди.

Жумладан Тинчлик МФЙ ҳудудида жойлашган 9-сонли умумтаълим мактаби тамирлаш учун 574,8 млн сўм, 19-сонли умумтаълим мактаби учун 248,295 млн сўм маблағ молиялаштирилиб ҳозирда капитал таъмирдан чиқарилмоқда.

Шунингдек Бахтли МФЙда 11-сонли умумтаълим мактаби учун 183,219 млн сўм, 18-сонли умумтаълим мактаби учун 184,802 млн сўм маблағлар молиялаштирилиб ушбу объектларда ҳам бугунги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётир.

Анжуманда давомида туманда қурилиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш, аҳолини коммунал соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш хусусида қизғин фикр алмашувлар бўлиб ўтди. Журналистлар ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар