Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам пули оширилади

Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам пули оширилади

16 август 2021 йил
461
0

Бугун ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама моддий ва маънавий кўмак бериш борасида кўпгина хайрли ишлар амалга оширилаётир. Бундан кўзланган мақсад ҳам аҳоли кам таминланган қатламининг  фаровон турмуш кечириши, жамият ва давлатдан рози бўлиб яшаши ётади.

Арнасой туман пенсия жамғармаси ходимлари томонидан тумандаги маҳаллаларда аҳоли мурожаатларини ўрганиш билан бир қаторда  Фармон ва Қарорларнинг мазмун моҳиятини аҳолига етказишмоқда.

Жумладан Чўлқувар маҳалла фуқаролари йиғинида аҳоли билан бўлган учрашувда  Арнасой туман Пенсия жамғармаси бошлиғи Наврўз Сайдазимов

“Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қонуннинг мазмун моҳияти билан яқиндан таништирди.

Қайд этилдики 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, амалда бўлган кам таъминланган оилаларга 14 ёшгача болалари учун нафақа ва 2 ёшгача болани парвариш қилиш нафақаси ўрнига ягона болалар нафақаси жорий этилади. Бунда, ушбу нафақани тайинлашда:

  • болалар ёши меъёри 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
  • тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилади;
  • нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади;
  • фарзанди бўлмаган ёки фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

Болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги янги миқдорлари белгиланмоқда:

болалар нафақаси оиланинг:

  • 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 250 000 сўм (+56 000 сўм);
  • 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 325 000 сўм (+131 000 сўм);
  • иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 000 сўм (+186 000 сўм);
  • учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 000 сўмдан (амалдаги 190 минг сўмдан 290 минг сўмгача кўп);
  • моддий ёрдамнинг миқдори – 380 000 сўм.

2022 йил 1 январдан бошлаб Минимал истеъмол харажат миқдорларидан камбағаллик мезони ҳамда кам таъминланган деб эътироф этишда жон бошига бир ойлик даромад мезони сифатида фойдаланилади. Давлат статистика қўмитаси 2022 йилдан бошлаб инфляция даражасидан келиб чиқиб Минимал истеъмол харажат миқдорларини ҳар йили 20 январга қадар эълон қилиб боради.

Шунингдек, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Арнасой туман бўлими Пенсия ва нафақалар тайинлаш ва тўлаш шўбаси етакчи инспектори Ахмад Чориқулов аҳоли мурожаатлари билан ишлашда статистик маълумотларни қайт этиб ўтди.

Жумладан 2021 йил июл ойи давомида пенсия таминоти бўйича 907 та фуқаролардан ҳужжатлар қабул қилиниб, 355 нафарига пенсия тайинланган. Шундан 14 ёшгача 118 та, 02 ёш 123 та,  моддий ёрдам 114 та тайинланган.

Қолган 552 та ҳужжатлар мезон талабларига тўғри келмаганлиги сабабли рад этилган.

Жойларда бу каби аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, чиқарилаётган фармон ва қарорларни аҳолига етказиш борасида ишлар давом этмоқда. 

 

Шербек ҲАЙИТОВ

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Арнасой туман бўлими Пенсия ва нафақалар

тайинлаш ва тўлаш шўбаси катта инспектори

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар