Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Мактаблар янги ўқув йилини қандай шаклда бошлайди?

Мактаблар янги ўқув йилини қандай шаклда бошлайди?

11 август 2021 йил
239
0

Халқ таълими вазирлигининг ахборот хизмати берган маълумотларга кўра, янги 2021-2022 ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда (худди олдинги ўқув йилидагидек) давом эттирилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

Бунда мактабда юзага келадиган вазиятга қараб, мактаб Санитария эпидемиология назорати марказлари таклифига асосан маҳаллий кенгашлар қарорларига мувофиқ, айрим мактаблар карантинга ёпилиб, масофавий тизимга ўтказилиши мумкин. Ушбу хабарни ўқиб, тўғриси 40 йиллик умрини ёшларни таълим-тарбиясига бахшида этган бир устоз сифатида дилимдагиларни ёзишга қарор қилдим.

Бугунги кунда бутун дунёда ҳукм сураётган пандемия шароитида, мамлакатимизда аҳоли соғлиғини сақлаш энг муҳим устувор масала сифатида қаралмоқда, коронавирус балосидан фуқароларимизни соғ-омон, йўқотишларсиз олиб чиқиш учун ҳукуматимиз томонидан барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Аммо уларнинг билим олиши, таълими-чи? Ўтган ўқув йилидаги масофавий таълим, ОНЛАЙН таълим қанчалик самарали бўлди? Ушбу таълим шакли марказий шаҳарлардаги мактабларда самарали бўлгандир, лекин чекка қишлоқ мактабларида бундай деб бўлмайди. Чунки кўплаб ўқувчиларимиз маълум бир босқичдаги билим, малака, кўникмаларни эгаллай олишмасдан қолишди. Тўғри, айрим етарли маблағга эга бўлган ота-оналар фарзандларини "репетитор"га бериб, қўшимча дарс олишди, аммо ҳаммада ҳам бундай имконият йўқ.

Яна бир муҳим масала, фарзандларини анъанавий дарс бошланган мактабларда ОНЛАЙН ёки ОФЛАЙН ўқитилиши ота-оналар танловига қолдирилгани ҳам кўплаб ўқувчиларни мактабга бормасдан тўлиқ репетиторга қатнашига олиб келди. Бу эса мактабда таълим тизимининг издан чиқишига олиб келади, назаримда.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсам, янги ўқув йилидан бошлаб мактабда юзага келадиган вазиятга қараб, Санитария эпидемиология назорати марказлари таклифига асосан маҳаллий кенгашлар қарорларига кўра, карантинга ёпилган мактаблардан ташқари мактабларда тўлиқ анъанавий таълимга ўтиш, унда касаллиги тўғрисида тиббий маълумотномаси бўлган ўқувчилардан бошқа барча ўқувчилар мактабга қатнаши тўлиқ назоратга олиниши зарур.

Музаффара АБДИЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар