Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ғўза парваришига самарали ишлов берилмоқда

Арнасойда ғўза парваришига самарали ишлов берилмоқда

15 июль 2021 йил
89
0

Арнасой туманининг 8 минг гектар ер майдонида ғўзадан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилишига боғлиқ.

Қуёшли кунларнинг юқори ҳароратидан унумли фойдаланган ҳолда ғўза қатор ораларига ишлов беришнинг аҳамияти катта. Айни кунларда мавжуд 132 та культиваторлар билан бир кунда ўртача 660 гектарга яқин ғўза майдони культивация қилинмоқда. Мавсум бошидан ғўза қатор ораларига 4-5 марта ишлов берилди.

Культиваторларнинг ҳосил элементларига зарар етказмаслигини таъминлаш мақсадида ишчи органларини “балиқ сирти” қилиб ўраш юзасидан "Ўзагроинспекция"нинг Арнасой туман бўлими инспекторлари томонидан мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда.  

-Культиваторлар ишчи органларини “балиқ сирти” қилиб ўраш 15-20 фоизгача ғўза ҳосилини механик таъсир натижасида тўкилишдан ҳимоя қилади. Ривожланишнинг шоналаш, гуллаш фазасидаги ниҳолларга ишлов беришда бу усул жуда қўл келади. Культиваторлар ишчи органлари “балиқ сирти” қилиб ўралиб, чопиқ тракторининг олд ва орқа ғилдираклари олдига махсус йўналтиргичлар (обтекателлар) ўрнатилди.

Инспекциянинг туман бўлими инспекторлари томонидан культиваторларнинг соз ҳолатдаги ишчи органлар билан тўлиқ жиҳозланиши ҳамда ғўза қатор ораларига ишлов бериш сифати доимий назоратга олинган.

Шунингдек, ғўза парваришида агротехник тадбирларни ўтказиш муддатларини кечиктирган, чопиқ агрегатларини талаб даражасида жиҳозламаган қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари Ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан, ҳуқуқий таъсир чораси кўрилиши юзасидан огоҳлантирилмоқда. 

 

Равшан ХОЛИҚОВ

"Ўзагроинспекция"нинг

Арнасой туман бўлими инспектори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар