Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойлик Достон Юлдошев милтиқдан ўқ отиш тури бўйича вилоят биринчилигида II-ўринни қўлга киритди

Арнасойлик Достон Юлдошев милтиқдан ўқ отиш тури бўйича вилоят биринчилигида II-ўринни қўлга киритди

09 июль 2021 йил
237
0

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Жиззах вилояти кенгаши тизимидаги автомототранспорт курсларида ўқиётган, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ўртасида спортнинг пневматик қуролдан ўқ отиш тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Ўтказилган мусобоқада ижтимоий химояга муҳтож оила фарзандлари, темир дафтар ёшлар дафтарига киритилган ҳозирда ватанпарвар ташкилоти тизимида ҳайдовчиларни тайёрлаш курсида таълим олаётган ёшларни спортнинг милтиқдан ўқ отиш тури бўйича вилоят биринчилиги мусобоқасида ўзаро куч синашдилар.

Мусобоқада Арнасой, Ш.Рашидов, Ғаллаорол, Зарбдор, Зафаробод, Пахтакор, Мирзачўл туманларининг ўқув-спорт техник клубларидан 22 нафар ёшлар иштирок этишди.

Мусобоқада ҳар бир жамо иштирокчиси ўзларининг қанчалик сергак, нишонни аниқ мўлжалга ола билиш, милтиқдан тўғри фойдаланиб ўқ отишларини намойиш эта олди. Жараён моҳир мураббий Жамшид қурбонов томомнидан кузатиб баҳо бериб борилди.

Кескин ўтган беллашув натижаларига кўра Арнасой тумани ўқув-спорт техник клуби аъзоси Достон Юлдошев ҳам фахрли II-ўринларни қўлга киритди.

Бу каби мусобоқаларнинг ўтказилиши ёшларни спортга бўлган қизиқишларини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилиши табийдир.

 

Низом ТОШТЕМИРОВ

Ватанпарвар ташкилоти Арнасой ўқув-спорт

техника клуби спорт мураббийи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар