Аввал хабар берганимиздек, “Pro Fish Line” корхонаси балиқ захирасини шакллантириш мақсадида йилига 30 млн дона чавоқ етиштириш борасида ўз режалари тақдим этган эди.
Бугун “Pro Fish Line” МЧЖ томонидан Айдар-Арнасой кўлларида садок (қафас)ларда усулида балиқ етиштириш мосламалари ўрнатилиб ноёб турдаги балиқларни етиштириш йўлга қўйилди.
Ушбу усулда балиқ етиштириш босқичма-босқич амалга оширилмоқдаки, Арнасой туманига ташриф буюраётган инвесторларнинг қизиқишлари ҳам тобора ортмоқда. Шунингдек, ушбу садок усулида балиқ етиштиришни кенгайтириш борасида Хитойликлар билан ҳам ҳамкорлик фаолиятини йўлга қўймоқда.
Боиси, табиий сув ҳавзаларида садок (қафас) усулида балиқ етиштиришни афзаллик томонлари шундаки, сув ҳавзалари табиий бўлганлиги ва балиқларни парваришлашда ўзининг қулайлиги билан ажралиб туради.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати