slot gacor
slot gacor
 Халқ депутатлари Арнасой тумани Кенгашининг навбатдаги эллик олтинчи сессияси бўлиб ўтди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари Арнасой тумани Кенгашининг навбатдаги эллик олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Арнасой тумани Кенгашининг навбатдаги эллик олтинчи сессияси бўлиб ўтди

18 июль 2024 йил
38
0

Арнасой тумани ҳолкимлигида Халқ депутатлари Арнасой тумани Кенгашининг навбатдаги эллик олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, Республика ишчи гуруҳи вакиллари, ташкилот раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сессияда кун тартибига қўйилган  “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йили давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларнинг ижроси бўйича ҳисобот , “Обод хонадон, обод кўча ва обод маҳалла” дастурига киритилган Гулбаҳор МФЙда амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисобот, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Олий Мажлис палаталари ва Ҳукумат қарорлари, Олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувлар асосида ишлаб чиқилган “Йўл хариталари”да туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ижроси юзасидан ҳисобот, Секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати бўйича 2024 йилнинг 2-чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот,

Туманда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати бўйича 2024 йилнинг иккинчи чораги якуни юзасидан ҳисобот, Тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати бўйича 2024 йилнинг иккинчи чораги якуни юзасидан ахборот, Туман маҳаллий бюджетининг 2024 йилнинг иккинчи чораги ижроси бўйича ҳисобот, Ўзбекистаон Республикаси Олий Мажлиси ва Сенатининг “Республикамизда ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш, бу борада маҳаллий Кенгашлар томонидан назорат қилиш самарадорлигини янада ошириш тўгрисида”ги 2023 йил 13 декабрдаги 3787-ИВ/КҚ-642-ИВ-сонли қарори ижроси бўйича ҳисобот, Арнасой туманининг Мирзачўл, Дўстлик, Зафаробод ҳамда Фориш туманлари билан маъмурий-ҳудудий чегара чизиғини тасдиқлаш каби 11 та масалалар депутатлар иштирокида кўриб чиқилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман кенгаши  депутатлари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

Сессия якунда халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди. 

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар