slot gacor
slot gacor
 Алимент тўланмаган 444 млн. сўм қарз ундирилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Алимент тўланмаган 444 млн. сўм қарз ундирилди

Алимент тўланмаган 444 млн. сўм қарз ундирилди

16 апрель 2024 йил
63
0

Бу ҳаётда фарзанд тарбияси, унинг таъминоти ҳар бир ота-она зиммасидаги ўта шарафли ва айни пайтда масъулиятли вазифа саналади. Бироқ ҳаётда ана шундай масъулиятли вазифани ўз ихтиёри билан бажаришдан бош тортадиган ота-оналар ҳам учраб туради. Албатта, бундай вазиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва таъсирчанлигини ошириш мақсадида маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари кўрилади.

Хусусан, жорий йилнинг 1-чорагидавомидаМажбурий ижро бюроси Арнасой туман бўлими томонидан 444 млн. сўм алимент қарздорликлари ундирилган бўлса, давлат ижрочиларининг ташаббуси билан 12 нафарфуқаролар иш билан банд бўлмаган алимент тўловчилари доимий иш билан таъминланган бўлса, 8 та оилалар яраштирилишга эришилган.

Бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан фарзанди Алимент таъминотини тўлашдан бўйин товлаб келган 17 нафарфуқароларЎзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 47 прим 4 моддасига асосан жавобгарликка тортилган.

Хулоса қилиб айтганда, алимент бу қарз эмас, балки фарзанднинг у вояга етганга қадар бериладиган таъминотидир. Буни бажариш эса, ҳар бир ота-онанинг бурчидир.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар