Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда туячилик ривожланмоқдами?

Арнасойда туячилик ривожланмоқдами?

15 февраль 2024 йил
26
0

Ёзма манбаларда қайд этилишича, ота-боболаримиз милоддан 2000 йил илгари туячилик билан шуғуллана бошлаган. Шундан бери сувсизликка чидамли, беминнат юк ташувчи, гўшти ва сути, жуни билан қадрланадиган туялар инсоннинг энг яқин ҳамроҳига айланди.

Қадимда чўлу биёбонда савдогарларнинг карвонини беталафот қум бўронлари ва қишнинг изғирини, ёзнинг жазирамасидан беписанд манзилга етказгани учун ҳам туяни одамлар "саҳро кемаси" деб атаган. Сувсизликка чидамли жониворлар саҳрода асосан янтоқ билан озиқланади. Янтоқ эса туялар учун ҳам озуқа ҳам чанқовбости ўсимлик саналади.

Халқ орасида "саҳро кемаси" деб номланувчи бу уй ҳайвонлари ХХ асрнинг 20 йилларигача кўплаб давлатларда асосий транспорт воситаси вазифасини бажарган. Улар чўлу даштларда оғирлиги 400 килограммгача бўлган юкларни минглаб километрлик манзилларга етказиб берган.

Айни вақтда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё вилоятларида туячиликни жадал ривожлантираётган хўжаликлар бор. Жиззах воҳасида ҳам кейинги йилларда саноат асосидаги туячиликни ривожлантириш чоралари кўрилаяпти.

Жумладан, Арнасой тумани Чинобод маҳалласида фаолият кўрсатаётган "Пайариқ уч куни" МЧЖ раҳбари Пўлат Ширинов  томонидан ҳозирда 9 бош туялар парваришланаётир.

 – Туялар икки хил бўлади, – дейди туябоқар Пўлат Ширинов. — Бир ўркачли туя 500 килограмм юкни исталган масофага бемалол етказа олади. Икки ўркачлиси одам ташишга қулай. Туялар тез чопади. Янтоқ туянинг севимли емиши. Бўталоқни 6 ойлик бўлгандан бошлаб, минишга ўргатиш лозим. Бир ёшгача уни ўз ҳолига ташлаб қўйсангиз, кейин қўлга ўрганиши қийин бўлади.

Туяларнининг озуқа базаси учун 10 гектар ер майдони ажратилиб беда экиб келинмоқда. Уларни парвариш қилиш учун икки нафар аҳоли бандлиги ҳам таъминланган.

Дастлаб 2022 йил 4 бошдан бошлаган тадбиркор Пўлат Шириновнинг ҳозирда туялари 9 тага етди. Келгусида тижорат банклари орқали кредит олиб 20 тага кўпайтириш режалари ҳам бор экан. Тадбиркор боқиб юрган 4 та туяларни йил давомида сутини соғиб, сотади. Бир бош туя кунига 3,5 литргача сут беради. Сутнинг шифобахшлиги туфайли харидор билан боғлиқ муаммолар йўқ.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар