АРНАСОЙЛИК ЁШЛАР ОСИЁ ВА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТЛАРИГА ЙЎЛЛАНМАНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ
Жорий йилнинг 3-5-феврал кунлари Самарқанд шаҳрида спортнинг Aрмрестлинг тури бўйича 16-18 У ёшдаги ўсмирлар ва қизлар ҳамда катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган бахслар давомида 60 кг вазн тоифада Арнасойлик ёшлардан Жасур Махамматов 3-ўринни қўлга киритган бўлса, қизлар ўртасида Сурайё Бахтиёрова ва Шарафова Фотима ўнг ва чап қўл бахсларида 3-ўринларни қўлга киритишди.
Шунингдек аёллар ўртасида Абдураимова Камола 50 кг вазн тоифада чап қўл бахсида 1-ўрин ва ўнг қўлбахсида 2-ўрин ҳамда Қаршибойева Эмира 60 кг вазн тоифада чап қўлда 3-ўрин, ўнг қўлда 2-ўринни егаллашди.
Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлган Камола Абдураимова Осиё ва Жаҳон чемпионатларига йўлланмани қўлга киритди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати