slot gacor
slot gacor
 Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой ажратилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой ажратилди

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой ажратилди

18 ноябрь 2023 йил
121
0

Арнасойда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган  болаларга уй-жой ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 656-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Арнасой туманида ҳам самарали ишлар амалга оширилаётир.

Жумладан, туманда уй-жойга муҳтож сифатида кўрилаётган 1 нафар ҳомийликка олинган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган фуқаро Қўчқоров Жасур Чорёр ўғлига туман ҳокимининг 2023 йил 22 сентябрдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тўғрисида”ги 161-3-43-Q/23-сонли қарорига асосан “Ғолиблар” МФЙ Алпомиш кўчаси 7-уйнинг 1-хонадони 105.000.000 (бир юз беш млн) сўмга сотиб олиниб ўз номига нотариал расмийлаштирилди ва жихозлаб берилди.

Мазкур уй-жойни топшириш учун Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов бошчилигида Жиззах вилояти ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъба мудири, вилоят Миллий Гвардия вилоят бошқармаси бошлиғи ва маҳалла нуронийлари билан биргалик Қўчқоров Жасур Чориёр ўғлига уй-жой ажратилганлиги тўғрисидаги ордерни топширди. 

  

Шаҳринисо Жумабоева

Арнасой туман ҳокимлиги

Болаларни ҳимоя қилиш қилиш шўъба мудири

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар