slot gacor
slot gacor
 Ер кодекси: тарихий -маданий аҳамиятга молик ерлар » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ер кодекси: тарихий -маданий аҳамиятга молик ерлар

Ер кодекси: тарихий -маданий аҳамиятга молик ерлар

19 сентябрь 2023 йил
1 332
0

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 9-боби: Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар 

71-модда. Табиатни муҳофазақилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар таркиби

Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эгаллаган ерлардан иборат бўлади.

Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерлардан иборат бўлади.

Ерларни табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар жумласига киритиш тартиби қонунчиликда белгиланади. 

72-модда.  Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат табиат ёдгорликларининг, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудларнинг, муҳофаза этиладиган ландшафтларнинг, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудларнинг, давлат биосфера резерватларининг, миллий боғларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга табиатни муҳофаза қилиш мақсадлари учун берилган ерлари киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга салбий таъсирнинг олдини олиш мақсадида давлат қўриқхоналари, буюртма қўриқхоналар ва давлат табиат ёдгорликлари атрофида уларнинг режимига риоя этилишини таъминлашга зарарли таъсир этадиган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият чекланган ёки тақиқланган ҳолда муҳофаза зоналари ташкил этилади.

Миллий боғларнинг ерлари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига йўл қўйилмайди.

Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби қонунчиликда белгиланади. 

73-модда. Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига касалликларнинг олдини олишни ва уларни даволашни ташкил этиш учун қулай табиий омилларга, шифобахш ҳамда соғломлаштириш хоссаларига эга бўлган, қонунчиликда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга берилган ерлар киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай фаолиятта қиқланади.

Аҳолининг даволаниши ва дам олиши учун зарур шароитларни, шунингдек табиий шифобахш ҳамда соғломлаштириш хоссалари муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерларда курорт табиий ҳудудларнинг режими белгиланади.

Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби қонунчиликда белгиланади. 

74-модда. Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига туризмни ва аҳолининг оммавий дам олишини ташкил этиш учун яроқли географик ва иқлим шароитларига эга бўлган, қонунчиликда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга берилган ерлар киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади.

Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби қонунчиликда белгиланади.

 

75-модда. Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар

Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар жумласига моддий маданий мерос объектларининг ерлари киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади.

Моддий маданий мерос объектининг ўзгартирилиши мумкин бўлмаган ўзига хосхусусиятларини ва унинг тарихий муҳитини сақлаб қолиш мақсадида унга туташ ҳудудда муҳофаза зоналари, иморатлар қуришни ва хўжалик фаолиятини тартибга солиш зоналари, муҳофаза этиладиган табиий ландшафт зоналар белгиланади.

Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларни ажратиш ва улардан фойдаланиш, уларга туташ ҳудудларда муҳофаза зоналарини, иморатлар қуришни ва хўжалик фаолиятини тартибга солиш зоналарини, муҳофаза этиладиган табиий ландшафт зоналарни белгилаш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби қонунчиликда белгиланади.

 

Мизроб Бахриев

Самарқанд туманлараро

маъмурий судининг судьяси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар