slot gacor
slot gacor
 Иншолар танлови ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Иншолар танлови ўтказилди

Иншолар танлови ўтказилди

02 май 2023 йил
92
0

Ушбу танловда ҳар иккала мактабнинг 11-синф ўқувчи ёшларидан 37 нафар ўқувчи ёшлар онатили ва адабиёт фанидан иншолар танловида иштирок этган бўлса, 7-синф ўқувчи ёшларидан 68 нафар ўқувчилар рус тили фанидан диктант ёзиш бўйича танловларда ўз билимларини синовдан ўтказишди.

Танлов “Щёлково Агрохим-Ўзбекистон” Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси Арнасой туманидаги 6-сонли ҳамда 15-сонли умумий ўрта таълим мактаблари маъмуриятининг қўшма буйруғи асосида бўлиб ўтди.

Танловнинг мақсади – “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширилаётган таълимга оид ислоҳотларнинг давомийлиги юзасидан ёшларни қўллаб қувватлаш ўқувчи ёшлар тафаккурида юксак маънавий қадрият бўлмиш она – Ватан туйғусини ривожлантириш мустақил Ўзбекистон Республикасига садоқат руҳини тарбиялаш, йигит қизлар дунё қарашида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мамлакатимиз ҳалқ хўжалигининг асоси сифатида таркиб топаётган тадбиркорлик фаолиятида қизиқиш уйғотиш, ўқувчиларнинг касб танлашига кўмаклашиш ва уларнинг келажакда баркамол авлод бўлиб улғайишига хизмат қилади.

Танлов натижалари 2022 йил 25 май куни эълон қилинади. Унда биринчи ўринни олган ўқувчига 3 млн сўм, иккинчи ўринни олган ўқувчига 2 млн сўм, учунчи ўринни олган ўқувчи 1 млн сўм пул маблағлари берилиши кўзда тутилган.

Мазкур танловда иншо мазмунининг ҳаётийлиги ва мавзунинг тўлиқ ёритилганлиги, иншодаги адабий қаҳрамон ҳарактерининг тўлиқ очиб берилганлиги, ёзилган иншодаги сўз бойлигининг кенглиги, ёзувнинг чиройлилиги ва бехато ёзилганлиги, иншо мазмунига тарихий, адабий ва публицистик материалларнинг сингдирилганлиги эътиборга қатилади.

Бу каби таълимга қаратилаётган эътибор замирида юртимизнинг келажаги бўлган ёш авлод кун келиб ватанимиз равнақи ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида аждодлар сингари муносиб комил инсон бўлиб улғайиши табийдир.

Зеро “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да таълим ислоҳотларини амалга ошириш эртадан эмас балки бугундан бошланиши бу каби танловлар ортида турган ҳомийларнинг ўрни беқиёсдир.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар