Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

06 март 2023 йил
135
0

Жорий йилнинг 5 март куни “Facebook” ижтимоий тармоқдаги Зохид Жумаев аккунти орқали Бюронинг Арнасой туман бўлими давлат ижрочилари қарздорлик эвазига жамият бино-иншоотларни сотувга чиқарганлиги ҳақидаги хабар жойлаштирилди.

Маълум бўлишича, Мажбурий ижро бюросининг Арнасой туман бўлими иш юритувида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан қарздор “Арнасой Агросервис МТП” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи туман ДСИ фойдасига 54 та ижро ҳужжати бўйича 1 млрд. 452,9 млн. сўм солиқ қарзи, давлат фойдасига 84 та ижро ҳужжати бўйича 61,9 млн. сўм давлат божи, 75 нафар ишчи ходимлар фойдасига 513,4 млн. сўм иш ҳақи ҳамда  10 та юридик шахс фойдасига 1 млрд. 574,5 млн. сўмлик қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бирлаштирилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижро ҳаракатлари давомида, давлат ижрочиси томонидан қарздор “Арнасой Агросервис МТП” МЧЖга тегишли бўлган бино ва иншоатлар мажмуаси биноси 24.07.2019 йилда далолатнома асосида қарздорлик эвазига хатловга олиниб, вақтинчалик сақлаш учун “Арнасой Агросервис МТП” МЧЖ раҳбари Ф.Атақуловга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 233-моддаси билан огоҳлантирилган ҳолда топширилган.

Мазкур хатланган кўчмас мулк “Elektron baholash” МЧЖ томонидан 26.07.2019 йилда 635 млн. 332 минг сўмга баҳоланган ва сотувга чиқарилган.

Сотувга чиқарилган бино ва иншоотлар мажмуаси жами 19 та савдодаа сотилмаганлиги сабабли ҳар ойда 10 фоизга арзонлаштирилиб келинган.

Электрон онлайн-аукцион савдо майдончасида 22.12.2021 йилда ўтказилган савдода бино ва иншоотлар мажмуаси 317 млн. 666 минг сўмга аукцион ғолиби фуқаро А.Мусурмонов сотиб олинган ва унинг номига давлат рўйхатидан ўтказиб берилган.

Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази томонидан сотувдан тушган 317 млн. 666 минг сўм пул маблағи Бюронинг Арнасой туман бўлими депозит ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Шунингдек, қарздор “Арнасой Агросервис МТП” МЧЖ томонидан Тошкент шаҳар иқтисодий судига апелляция берилган бўлиб, шу суднинг 16.02.2023 йилдаги ажримига кўра, апелляция шикоятини кўриб чиқилмоқда.

Ҳозирда сотувдан тушган 317 млн. 666 минг сўм пул маблағи бўлимнинг депозит ҳисоб рақамида сақланмоқда.

 

Бюронинг Арнасой туман бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар