Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » СОЛИҚЧИ-ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ

СОЛИҚЧИ-ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ

24 февраль 2023 йил
132
0

Арнасой туман Давлат солиқ хизмати инспекцияси “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширмоқда.

Бугунги кунда туманда мингга яқин юридик шахслар фаолият юритади. Биргина ўтган январ ойи ўзида “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида кўмаклашиш лозим бўлган 128 та тадбиркорлик субъектлари ва фаолиятсиз 27 якка тартибдаги тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 121 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.

Бундан ташқари жорий йил янгидан ташкил этилган 31 та тадбиркорлик субъектлари билан суҳбат ўтказилиб солиқ ҳисоботлари, солиқ тўловчининг мажбуриятлари тўғрисида тушунтириш ишлари амалга оширилиб, шу билан бир қаторда бирлаламчи бухгалтерияларига ҳамда солиқ хисоб-китобларига яқиндан ёрдам берилиб кўмаклашилди.

Жумладан, солиқ ходимлари кўмаги билан Холбеков Азизбек Шухрат ўғли раҳбарлигида  "Бўстон мевазори 2021" МЧЖ иш фаолиятини бошлашда ва  янги 2 нафар иш ўринлари яратишда яқиндан кўмаклашилди.

Ҳурматли тадбиркорлар! Арнасой туман давлат солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.

Мурожаат учун инспекциянинг 72-372-12-41 72-372-12-42 ушбу телефон рақамларга боғланиб саволингизга жавоблар олишингиз мумкин бўлади.

 

Рамазон Бобояров

Арнасой туман солиқ

инспекцияси солиқ бош инспектори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар