slot gacor
slot gacor
 Арнасой тумани 2-сектор ҳудуди Янгибўстон ва Чинобод МФЙ аҳолиси “Маънавият фестивали”ни кўтаринки руҳда ўтказди. » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани 2-сектор ҳудуди Янгибўстон ва Чинобод МФЙ аҳолиси “Маънавият фестивали”ни кўтаринки руҳда ўтказди.

Арнасой тумани 2-сектор ҳудуди Янгибўстон ва Чинобод МФЙ аҳолиси “Маънавият фестивали”ни кўтаринки руҳда ўтказди.

16 ноябрь 2022 йил
100
0

Арнасой тумани 2-сектор ҳудуди Чинобод МФЙда Маданият карвони ва “Маънавият фестивали” доирасида маданий-маърифий ва тарғибот тадбирлари ўтказилди.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилган “Маънавият фестивали”да Янгибўстон ва Чинобод маҳалла фуқаролари йиғини аҳолисининг маданий ҳордиқ чиқариши учун ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Гулчеҳра Ибрагимова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бахриддин Зухриддинов, Муҳаррам Абдуҳалилова, Ўзбекистон давлат драма театри актёри Изроҳат Муродова, Ўзбекистон давлат филармонияси хонандалари Роҳила Рўзимова, Олим Мирзаев, Мирқосим Жалоловлар ўзларининг куй-қўшиқ ва ижролари билан йиғилганларни ҳушнуд этишди.

Шунингдек, тадбирда Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов, Республика Маънавият ва марифат маркази ҳамда Жиззах вилоят Халқ таълими бошқармаси ходимлари иштирок этдилар.

Бу каби тадбирлар туманимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар