Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани 1-сектор худудидаги 7-сонли мактабгача таълим ташкилотига китоблар совға қилинди

Арнасой тумани 1-сектор худудидаги 7-сонли мактабгача таълим ташкилотига китоблар совға қилинди

19 август 2022 йил
142
0

Арнасой тумани 1-сектор худуди Чўлқувар МФЙдаги 7-сонли Давлат мактабгача ташкилотига депутат кўмагида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан 55 турдаги 150 дона китоблар жамланмаси олиб келинди. 

– Ҳадисларда “Илмдан ўзга нажот йўқ ва бўлмагай”, дея хитоб қилингани бежиз эмас, – дейди Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Эркин Зайиров. – Маърифатли халқ жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмайди. Китобга ошно киши оилага масъулиятли бўлади. Оилалар ажрими кузатилмайди, фарзандлар тирик етим қолмайди. Илми бор инсон ғараз, хасад, бузғунчилик иллатларидан ҳоли бўлади. Китобхонлик тадбирларидан мурод ҳам аслида шу.

Эндиликда ушбу мактабгача таълим ташкилотининг маънавият бурчаги китоблар билан бойитилган бўлса, у ердаги тарбиячи ва тарбияланувчилар ушбу китоблар орқали билим тафаккурларини янада бойитиб боришади. 

 Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар