Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туманида 30 июль – халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди

Арнасой туманида 30 июль – халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди

31 июль 2022 йил
249
0

Мамлакатимизда 30 июль – Халқлар дўстлиги куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Жумладан сана муносабати билан Арнасой туман ҳокимлиги ёнида жойлашган “Ёшлар хиёбони”да “Халқаро дўстлик куни”га бағишланган Дўстлик фестивали ўтказилди. 

Фестивалда бошланишида мусиқали фавворалар қўйилиб, рангли чироқлар ўрнатилиб, турли миллат ва элатларнинг миллий таомлар ҳамда либослар кўргазмалари ташкил қилинди. Фестивал аввалида Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов тадбир иштирокчиларини  байрам билан  самимий табриклади.

Мазкур фестивалда Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги “Манас” қишлоғининг “Маржон” қирғиз миллий ансамбилининг чиқишлари турли миллат вакиллари қалбидан чуқур ўрин олди десак муболаға бўлмайди.

Боиси, Арнасой туман Маданият маркази ва 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг раққосалари “Русча”, “Ўзбекча”, “Тожикча”, “Уйғурча” каби турли миллат ва элатларнинг қадриятларини ўзида жам этган рақслари йиғилганларни хушнуд этди.

Қайд этиш жойиз, бугунги кунда туманимизда қирғиз, тожик, рус, қозоқ, татар, корейс, азарбайжон, турк каби турли миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳити ва кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида фаровон ҳаёт кечириб келишмоқда.

Шунингдек, ушбу миллат вакиллари тенг ҳуқуқ ва имкониятлардан фойдаланиб давлат бошқаруви органлари ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларида, илм-фан ва маданият соҳаларида самарали меҳнат қилиб келмоқдалар. 

“Халқаро дўстлик куни”га бағишланган Дўстлик фестивал кўтаринки руҳда ўтказилиб, байрам дастури миллий маданий марказ жамоалари ижросидаги куй-қўшиқлар билан давом этди.

 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар