Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда судьялар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий тушунтиришлар берди

Арнасойда судьялар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий тушунтиришлар берди

15 июль 2022 йил
220
0

Муҳтарам юртбошимиз Ш.М.М.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш юзасидан Жиззах вилоят суди томонидан тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Ушбу режага мувофиқ туманнинг “Янгибўстон” ва “Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабул ташкил этилиб, унда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда Жиззах туманлараро маъмурий судининг суди, фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди, иқтисодий ишлар бўйича Дўстлик туманлараро суди, жиноят ишлари бўйича Арнасой туман суди, шунингдек, туман Адлия бўлими, туман прокуратураси, туман ИИБ, Давлат хизматлари маркази ҳамда масъул идора ходимлари иштирокида туман ҳудудида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий ёрдамга муҳтож 78 нафар хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, ўз жойида ҳал қилиш чоралари кўрилиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 

Х.Иботов

Жиноят ишлари бўйича

Арнасой туман судининг девонхона мудири


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар