Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туманида 2-сектор раҳбари "Меҳримоҳ текстил" МЧЖ иш фаолияти билан танишди

Арнасой туманида 2-сектор раҳбари "Меҳримоҳ текстил" МЧЖ иш фаолияти билан танишди

17 июнь 2022 йил
128
0

Арнасой тумани 2-сектор раҳбари, туман прокурори Хайрулла Газиев  Янгибўстон МФЙ худудида фаолият юритаётган "Меҳримоҳ текстил" МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишар экан, ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш борасида ўз тавсияларини бериб ўтди.

Шунингдек, 2-сектор ҳудудида бу каби тикувчилик цеҳларини кўпайтириш орқали аҳоли бандлигини таминлаш муҳим масалалардан бири эканлиги қайд этилди.

Тадбиркорлар сафида хотин-қизларнинг ҳам ўз ўрни ва салоҳияти борлигини тан олиш керак, – дейди 2-сектор раҳбари Хайрулла Газиев. – Биргина Мафтуна Юсупова бошчилик қилаётган "Меҳримоҳ текстил" МЧЖ тикувчилик цеҳи 10 нафар аёлларнинг севимли иш жойига айланган. Сабаби улар Мафтуна Юсупова туфайли ишли бўлди. Оиласи учун ҳам, жамият учун ҳам нафи тегаётганидан, ўз жамоаси борлигидан хурсанд.

Бугунги кунда 2-сектор ҳудудида 2 та тикувчилик цеҳлари мавжуд бўлиб, хотин-қизлар бандлиги таъминланиб келинмоқда. Ушбу цехлар шартнома асосида ярим тайёр маҳсулотларни олиб келиб, тайёр маҳсулот қилиб ишлаб чиқарилмоқда ва фабрикаларга етказиб берилаётир.

 Мафтуна Юсупова цехдаги тикувчиларнинг ортида яна ўнлаб шогирдлари борлигини фахр билан таъкидлади.

–Чеварларим, нафақат тикишни, балки, тадбиркорликни ҳам ўрганишади. Уларнинг сафи қанча кўпайса, шунча хурсанд бўламан. Ишсизлик, камбағалликни қисқартириш шу йўсинда тугатиладида. Алоҳида иш бошлайман, деганларга тадбиркорлик жиҳатларни эринмай ўргатаман. Чунки тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар, имкониятлар ҳаракати бор инсонга куч-қувват бағишлайди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар