slot gacor
slot gacor
 Арнасой туманида кўп йиллар давомида меҳнат қилган маҳалла раислари иштирокида "ЭЪТИРОФ ва ЭЪЗОЗ" тадбири ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туманида кўп йиллар давомида меҳнат қилган маҳалла раислари иштирокида "ЭЪТИРОФ ва ЭЪЗОЗ" тадбири ўтказилди

Арнасой туманида кўп йиллар давомида меҳнат қилган маҳалла раислари иштирокида "ЭЪТИРОФ ва ЭЪЗОЗ" тадбири ўтказилди

06 июнь 2022 йил
273
0

Арнасой туманида кўп йиллар давомида меҳнат қилган маҳалла раислари, фаоллар иштирокида "ЭЪТИРОФ ва ЭЪЗОЗ" тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда Арнасой туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Хуршид Алимарданов, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Хайрулла Газиев, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш туман бўлими Худоёр Бердиев ҳамда бир гуруҳ фаоллар иштирок этдилар. 

Тадбирда туман ҳокими Хуршид Алимарданов сўзга чиқиб, кўп йиллар давомида меҳнат қилган маҳалла раислари халқ учун инсон қадрини улуғлаш, ислоҳотларни амалга оширишдаги фаоллиги, аҳоли муаммоларини ҳал этишдаги самарали меҳнатлари борасида такидлаб ўтди. 

Шунингдек маҳалла раислари маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантиришдаги, аҳоли муаммоларини бартараф этишда муносиб қўшган ҳиссалари эътироф ва эъзозга лойиқлиги қайд этиб ўтилди. 

Шундан сўнг Арнасой туман ҳокимининг  ташаккурномаси ва эсдалик совғалари фаолларга топширилди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар