Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Таълим олишда аёл-қизлар ҳуқуқи

Таълим олишда аёл-қизлар ҳуқуқи

27 апрель 2022 йил
412
0

Ислом дини илм олишга тарғиб қилиб, унинг хукмини фарз даражасига кўтарар экан, бу хукм аёл қизларни ҳам четлаб ўтмаган. Чунки жамиятнинг ярмидан кўпини аёл-қизлар ташкил қилади. Уларни илмсиз қолдириш жамиятни илмсиз қолдириш дегандир. Айниқса келажак авлод тарбияси аёл қизларимизга боғлиқдир. Агар улар билимли бўлишса, улар тарбияланган авлод ҳам билимли бўлади. Агар улар одоб ахлоқли бўлишса, улар тарбиялаган авлод ҳам одоб ахлоқли бўлади.

      Ривоят қилинишича, бир киши ҳаким зотлардан бирининг ҳузурига келиб, Ҳазрат менинг бир ўғлим ва бир қизим бор. Улардан ҳар иккисини ҳам ўқитишга қурбим етмайди, фақатгина биттасини ўқитишга имкониятим бор, шундай экан қайси бирини ўқитай? - деб сўради. Шунда ҳаким зот: Қизингизни ўқитинг, чунки у келажакда она бўлади ва фарзанд тарбия қилади. Агар ўғлингизни ўқитсангиз бир кишини ўқитган бўласиз, аммо қизингизни ўқитсангиз, бутун бир жамиятни ўқитган бўласиз -деб жавоб берган эканлар.

      Қанчадан-қанча алломаларнинг биринчи устози оналари эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифларда Пайғамбаримиз САВ: Илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслимага фарздир-деганлар.

      Бу борада ҳукуматимиз томонидан ҳам салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Хотин-қизларимизни ОТМларда давлат гранти асосида таълим олишлари учун имтиёзли квоталар ажратиш ҳамда, ОТМларда тўлов контракти асосида таълим олаётган хотин-қизларимизни контракт пулларини ҳокимликлар томонидан тўлаб берилиши ҳам унинг яққол исботидир.

      Қиз боланинг ўқиши шарт эмас, ўқиб шаҳар олиб берармиди, ахир у бировнинг ҳасми бўлса, бугунги кунда афсуслар билан айтамизки, орамизда бундай гапларни айтиб, аёл-қизларни таълим олишига тўсқинлик қиладиганлар ҳам топилади. Ана шундай фикрлар билан баъзи ота-оналар фарзандларини, яъни қизларини касб-ҳунар мактабларида, ёки ОТМларда ўқитмай, оми ёки ҳеч қандай касб-ҳунарсиз бўлиб, енгил-елпи ҳаёт кечиришига сабаб бўлмоқдалар. Дарҳақиқат аёл-қизларни илм-маърифатдан қайтариш, жаҳолат ботқоғига ботишдан бошқа нарса эмас.

     Ислом динини тўғри тушунган инсонлар аёл-қизларни таълим олишида ва ҳаётда ўз ўрнини топишда катта ёрдам беради. Чунки илм олиш яхши ҳар бир эркак ва аёл уни эгаллаши шарт. Тарихдан маълумки, ҳазрат Ойша, Хафса, Умму Салама оналаримиз, (р.а) каби аёллар илм билан машҳур бўлишган. Нодирабегим, Увайсий, Анбар Отин каби аёлларнинг истеъдодларига, фазилатларига тан беришган.  

 

Отабек ЮЛДАШЕВ

Арнасой туман бош имом хатиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар