Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани 3-сетор раҳбари Ғолиблар МФЙни хонадонбай ўрганди

Арнасой тумани 3-сетор раҳбари Ғолиблар МФЙни хонадонбай ўрганди

07 апрель 2022 йил
398
0

Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида қатор чоралар кўрилмоқда.

Жумладан Арнасой тумани 3-сектор худуди бўлган Ғолиблар МФЙда 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи подполковник Рустам Умматқулов аҳоли хонадонларида бўлди. 

Мазкур хонадон аъзоларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига, миллий ҳунармандчилик янада ривожланишига, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббуслари амалга оширилишига, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳалари рўёбга чиқишига ҳамда шу асосда аҳолининг бандлиги таъминланиш борасида ўз тавсиялари бериб ўтди. 

Шу билан бирга, аҳолининг меҳнат орқали даромад топишга бўлган қизиқишини кескин ошириш, аҳоли томорқалари ва бўш экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш борасида фикр мулоҳазалар юритилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар