slot gacor
slot gacor
 Янгибўстон МФЙда хотира турнери ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Янгибўстон МФЙда хотира турнери ўтказилди

Янгибўстон МФЙда хотира турнери ўтказилди

01 март 2022 йил
278
0

Баҳорнинг илк кунларидан янгиланиш яшариш фасли бўлган Наврўзи айём муносабати билан ҳамда Арнасой туманида ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётида самарали меҳнат қилиб, ўчмас ном қолдирган марҳумларни ёдга олиб хотира турнири ўтказилмоқда. 

Арнасой туман ҳокимлиги ҳамда Янгибўстон МФЙ томонидан ўтказилган турнирда спортнинг футбол тури бўйича мусобақада Жиззах вилоятининг турли туманларидан келган уюшган ва уюшмаган ёшлар иштирок этишди. 

Бугун, мусобоқанинг очилишида Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов сўз олиб ушбу турнер маҳаллада 22 йилдан буён ўтказилиши бу анаъанага айланиб кетганлиги борасида айтиб ҳар бир жамоаларга омадлар тилади. 

Ўтганлар хотирасини ёдда сақлаш ва руҳларини шод етиш халқимиз учун азал-азалдан муқаддас фазилат ҳисобланади. Шу боис маҳалладаги имом хотиб ўтганларнинг ёд этиб қурон тиловатлар ўқиди. 

Мазкур турнерда Жиззах вилоятининг Фориш туманидан 3 та, Арнасой туманидан 9 та, Мирзачўл туманидан 3 та, Дўстлик туманидан 4 та, Зомин туманидан 1 та, Ш.Рашидов туманидан 2 та, Зафаробод туманидан 1 та, Пахтакор туманидан 1 та жамоалар бахс олиб бориш учун майдонга йиғилди.

Икки кун давомида ўтказиладиган фудбол мусобоқасининг дастлабки кунида майдонга тушган жамоалар ўртасида муросасиз ва кескин курашларга бой  бўлмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар