slot gacor
slot gacor
 1 март – Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллуди куни » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » 1 март – Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллуди куни

1 март – Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллуди куни

01 март 2022 йил
181
0

Ардоқли ўзбек шоираси Зулфия 1915 йилнинг 1 мартида Тошкент шаҳрида туғилган.

Баҳор сени излаб, кезди сарсари...

Ардоқли ўзбек шоираси Зулфия 1915 йилнинг 1 мартида Тошкент шаҳрида туғилган. Шоира меҳнат фаолиятини жуда эрта бошлаган. Бир умр журналистика ҳамда нашриёт соҳасида ишлади. У 1935-1938 йилларда Тил ва адабиёт институти аспиранти, 1938-1948 йилларда “Болалар” нашриёти муҳаррири, Ўзбекистон давлат нашриёти бўлим мудири, 1953 йилгача “Саодат” журналида бўлим мудири, 1953 йилдан то 1980 йилга қадар, салкам ўттиз йил давомида шу журналнинг бош муҳаррири лавозимида ишлаб келди. Афсонавий ўзбек шоири Ҳамид Олимжоннинг турмуш ўртоғи, ҳассос шеърияти билан миллионлаб чин сўз сеҳрига шайдо қалбларни мафтун этган шоира 1996 йилнинг 1 августида вафот этди. Турмуш синовлари ва адабиёт осмонида кечган шоиранинг ҳаёт йўли келгуси авлодлар учун ҳам чинакам садоқат ва вафо тимсоли бўлиб қолаверади.

ЎРИК ГУЛЛАГАНДА

“Деразамнинг олдида бир туп
Ўрик оппоқ бўлиб гуллади…”
Гулни кўриб ишқпараст қалбим,
Минг айтилган дарддан куйлади.
Сени қўмсаб оқшом чоғида
Ҳижрон қўшар экан ҳарорат.
Ўлгудайин муштоқ бўлибман –
Висолингга, йўқ чоғи тоқат.
Сени қўмсаб оқшом чоғида
Кириб келдим шу таниш уйга.
Биз бир чоқлар яшаган уйда
Тунаб қолдим хаёл-ла бирга.
Бунча иссиқ, бунча ҳам шинам
Ёшлик кечган торгина шу жой.
Бунда яшар ажиб онлардан,
Ишқ-ла ўтган тунлардан чирой.
Ҳар бурчаги элитар ҳушим,
Нақадарлик ошно, яқин.
Худди тунда камолга етган
Қўшиғингда чақнаган чақин.
Бунда ҳаёт – илҳом онлари
Қаламингдан тўкилган гавҳар.
Гул бўйини олганда шамол
Рашкка тўлиб тўнган у кўзлар.
Сен тугатгач чанқоқлик билан
Ўқиб мафтун бўлганим ҳаёт.
“Қалай” деган бўлиб термулган
Кўзларингнинг оташи ҳаёт.
Ҳали ҳаёт, такрор ўқиркан
Завққа тўлиб яйраган кўксим.
Юзингдаги улуғвор, майин,
Бир жаҳонга арзир табассум.
Бари ҳаёт, муҳаббат каби,
Ҳамма ерда кўринар изинг.
Паррандалар нағма куйида
Жаранглайди товушинг, сўзинг.
Мени ўраб олди ҳаяжон,
Яна ортди севгининг кучи.
Шарқ қизариб, чиқмоқда қуёш,
Олтинланди теракнинг учи.
Сен куйлаган ўрик шу кеча
Бурканди оқ – оппоқ чечакка.
Мен қадрдон хотира билан
Жўнаб кетдим уйимга якка.
1947
 
БАҲОР КЕЛДИ СЕНИ СЎРОҚЛАБ
Салқин саҳарларда, бодом гулида,
Бинафша лабида, ерларда баҳор.
Қушларнинг парвози, елларнинг нози,
Бахмал водийларда, қирларда баҳор.
Қанча севар эдинг, бағрим, баҳорни,
Ўрик гулларининг эдинг мафтуни.
Ҳар уйғонган куртак ҳаёт берган каби
Кўзларингга суртиб ўпардинг уни.
Мана қимматлигим, яна баҳор келиб,
Сени излаб юрди, кезди сарсари.
Қишнинг ёқасидан тутиб сўради сени,
Ул ҳам ёш тўкди-ю, чекилди нари.
Сени излар экан, бўлиб шаббода,
Сен юрган боғларни қидириб чиқди.
Ёзиб кўрсатай деб ҳусн-кўркини,
Яшил қирғоқларни қидириб чиқди.
Топмай сабри тугаб бўрон бўлди-ю,
Жарликларга олиб кетди бошини.
Фарҳод тоғларидан дарагинг излаб,
Сойларга қулатди тоғнинг тошини.
Сўнгра жило бўлиб кирди ётоғимга,
Ҳулкар ва Омоннинг ўпди юзидан.
Сингиб ёш куйдирган зафар ёноғимга
Секин хабар берди менга ўзидан.
Лекин ётоғимда сени тополмай,
Бир нуқтада қолди узоқ тикилиб.
Яна ел бўлди-ю, кезиб сарсари,
Мендан сўрай кетди қалбимни тилиб:
“Қани мен келганда кулиб қаршилаб,
Қўшиғи мавжланиб бир дарё оққан?
“Бахтим борми дея”, яккаш сўроқлаб
Мени шеърга ўраб суқланиб боққан?
Ўрик гулларига тўнмайди нега
Елда ҳилпиратиб жингала сочин?
Нега мен келтирган шўх наъшидага
Пешвоз чиқмайди у ёзиб қулочин?
Қани ўша куйчи, хаёлчан йигит?
Нечун кўзингда ёш, туриб қолдинг лол.
Нечун қора либос, сочларингда оқ,
Нечун бу кўкламда сен паришонхол?”
Қандай жавоб айтай, лолдир тилларим,
Баридан тутдим-у, кетдим қошингга.
У ҳам ғаминг билан кезди афтода,
Боқиб туролмайин қабринг тошига.
Аламдан тутоқиб дарахтга кўчди,
Куртакни уйғотиб сўйлади ғамнок.
Сенинг ёдинг билан елиб беқарор,
Гуллар ғунчасини этди чок-чок.
Гул-у райҳонларнинг таралди атри,
Самони қоплади майин бир қўшиқ.
Бу қўшиқ нақадар ошно, яқин,
Нақадар ҳаётбахш, оташга тўлиқ.
Баҳорга бурканган сен севган элда,
Овозинг янгради жўшқин забардаст.
Ўлмаган экансан, жоним, сен ҳаёт,
Мен ҳам ҳали сенсиз олмадим нафас.
Ҳижронинг қалбимда, созинг қўлимда,
Ҳаётни куйлайман, чекинар алам.
Тунлар тушимдасан, кундуз ёдимда,
Мен ҳаёт эканман, ҳаётсан сен ҳам!
СОҒИНИБ
Шу кунларда баҳорга зорман,
Навжувонлик ўти танда йўқ.
Куз сингари заъфар рухсорман,
Мевалар ҳам шохлардан узуқ.
Шу кунларда баҳорга зорман,
Танхасталик эзади руҳим.
Танҳо эмас, қаторда борман,
Яна нени излайди суқим?
Шу кунларда баҳорга зорман,
Шаффоф, ёрқин куй тилар кўнгул.
Яхшиямки, қаламга ёрман,
Сўзлаб турар бор дилимни ул.
Шу кунларда баҳорга зорман,
Ўз баҳорим каби бемисол.
Баҳор қайтмас, ёнувчи қорман,
Ё нўноқ қўл бутаган ниҳол.
Шу кунларда баҳорга зорман…
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар