slot gacor
slot gacor
 Арнасойда ўқув семинарни томомлаган хотин-қизларга сертификатлар топширилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ўқув семинарни томомлаган хотин-қизларга сертификатлар топширилди

Арнасойда ўқув семинарни томомлаган хотин-қизларга сертификатлар топширилди

25 февраль 2022 йил
419
0

Аввал хабар берганимиздек, Арнасой туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоциацияси билан ҳамкорликда камбағалликни қисқартириш, туманидаги ишбилармон аёлларни соҳага йўналтириш, уларнинг тажриба ва малакаларини ошириш, хотин-қизларнинг бизнес кўникма асослари бўйича билим даражасини, молиявий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 3 кунлик ўқув семинари ўтказилган эди. 

Мазкур ўқув семинарда “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган ва ишсиз хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш орқали бизнес лойиҳаларини тузишда, тижорат банклари томонидан имтиёзли равишда кредитлар олишда ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий кўмак берилди. 

Куни кеча 3 кунлик ўқув семинарни томомлаган 34 нафар хотин-қизларга сертификат топшириш тадбири бўлиб ўтди. 

Мазкур тадбирда Жиззах вилояти “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси раҳбари Нозима Тугалова, Арнасой туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зафар Исматов, Арнасой туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Гулзода Ҳайдарова, Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши депутати, Арнасой туман тарғибот гуруҳи раҳбари Гулмира Зоидовалар иштирок этди. 

Жумладан хотин-қизларнинг 8 нафари тикувчилик йўналиши, 4 нафари қандолатчилик йўналишлари бўйича кредит олиш учун имтиёзли  сертификатлар билан тақдирланди. 

Шунингдек, 21 нафар хотин-қизлар ушбу ўқув семинар тингловчиси  сифатида сертификатлар билан тақдирланди. 

Ўтказилган тадбир давомида Ғ.Ғулом МФЙ фуқароси Муборак Эшонқулова билан таъминотчи ўртасида шартномалар тузилди. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар