Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани Фарғона СИУда 17 гектар майдонда тутчилик ташкил қилинди

Арнасой тумани Фарғона СИУда 17 гектар майдонда тутчилик ташкил қилинди

20 февраль 2022 йил
198
0

Жойларда пиллачилик соҳасини ривожлантиришда биринчи навбатда унумдор ерларга сер-ҳосил тут навлари экиш ва "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларини жадаллаштириш юзасидан Арнасой тумани Фарғона СИУда семинар ўтказилди. 

Мазкур семинарда Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ўринбосари Миряшин Багатов, Жиззах вилояти “Al Abbos silk” МЧЖ кластери раҳбари Ҳолисхон Бобоева, Арнасой туман Агропилла МЧЖ раҳбари Эътибор Орипова ҳамда кластерга қарашли Агропилла МЧЖ раҳбарлари иштирок этди. 

Семинар давомида масъуллар сўзга чиқиб, янги тут плантацияларини ташкил этишдан асосий мақсад туманда тут барги озуқасини етарли етиштиришдан ташқари, аҳолининг иш билан таминланганлик даражасини ошириш ва оилалар даромадини янада яхшилашга қаратилганини айтиб ўтдилар. 

Семинардан сўнг янги тутзорлар ташкил этиш мақсадида ажратилган 17 гектар ер майдонларига тут кўчатларини экиш бошлаб берилди. Шунингдек, аёллар ва ёшлар дафтарларига киритилган 17 нафар фуқароларга 1 гектардан берилиши қайт этилди. 

Мазкур тутзор қатор ораларига турли полиз ва сабзавот экинлари экиши орқали аҳоли ўз дароматларни кенгайтириш учун кенг имкониятлар яратилганлиги ҳам таъкидланди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар