Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой кенгликларида улоқ-кўпкари

Арнасой кенгликларида улоқ-кўпкари

20 февраль 2022 йил
296
0

Бугун Арнасой тумани Гулбаҳор маҳалла яқинидаги кенгликларида Арнасой туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман кенгаши ва Арнасой туман Туризм ва спорт ишлари бўлими ҳамкорлигида “Ёшлар фестивали” доирасида катта улоқ-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди. 

Мазкур тадбирда Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов ва секторлар раҳбарлари ҳамда иштирок этди.

Моҳиятида мардлик, жасурлик, эпчиллик, қатъиятлилик фазилатлари мужассам қадимий чавандозлик спорт ўйини — ўлоқ-кўпкари мусобақасида Жиззах воҳамизнинг барча туманларидан, қўшни Самарқанд вилояти ҳамда Қозоғистон Республикасидан келган юзлаб чавандоз-полвонлар иштирок этди, минглаб ишқибозлар кузатиб борди. 

Кўпкарида улоқни худди дошқозон сингари қайнаб турган майдондан олиб чиқиш ҳақиқий ғолибликдир. Лекин бундайин талотўпдан улоқни ажратиб олишнинг ўзи бўлмайди. Бунинг учун чавандозга яхши от, билак кучи ва улкан тажриба керак. Отинг учқур бўлса-ю, сенда чапдастлик етишмаса, ғолиб чиқишни орзу қилмасанг ҳам бўлаверади...

Бугунги кўпкарида кўплаб эпчил ва чапдаст чавандозлар улоқ айирди. Маррага улоқни олиб келган келган Ғаллаороллик Юнус чавандозга, Арнасойлик Хасан полвонга ҳамда Диёр полвонлар каби бошқа яна кўплаб моҳир чавандозлар меҳнатига яраша 15 та қўй эчки ва 15 та электро духовкалар ҳамда пул мукофотлари ва қимматбаҳо совринлар билан рағбатлантирилди. 

– Мана неча йиллардан буён от чоптираман, – Арнасойлик Хасан чавандоз. – Овул ошиб, узоқ йўл босиб ҳудудларда ўтказиладиган кўпкариларга қатнашиб, ўз насибамизга яраша тақдирланаман. Шу вақт ичида кўпкари умримнинг мазмунига айланиб улгурди. Отга меҳрим бўлакча. Жиззах воҳасида азалдан йилқичилик яхши ривожланган, хонадонларда зотдор от боқиш кўпчилик от ихлосмандлари учун оддий ҳолдир. 

Кўпкари оддий кўнгилочар ўйин эмас, у эрни эр қиладиган, унда мардлик, жасурлик, эпчиллик ва довюракликни шакллантирадиган жиддий машғулот. Асосий масала совринга қўйилган қимматбаҳо нарса эмас, аксинча, баковулнинг адолати, номдор чавандознинг абжирлиги, ҳақиқат ғалаба қозониши, омад доим мардники бўлишидир. Бугун Арнасой туманидаги катта улоқ-кўпкари мусобақаси ана шундай ўтди.Айтиш керакки, Ёшлар фестивали доирасида ўтказилган улоқ-кўпкари мусобақаси каби тадбирлар давом этмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар