Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ногиронлиги бор фуқароларга қўллаб қувватланмоқда

Ногиронлиги бор фуқароларга қўллаб қувватланмоқда

16 февраль 2022 йил
219
0

Мамлакатимизни ривожлантиришнинг янги босқичида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият берилмоқда. 

Бу борада Арнасой туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд ногиронларга ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари, қўлтиқ таёқ ва турли реаблитация воситалари манзилли етказиб берилмоқда. 

Жумладан, Арнасой тумани Чулқувар МФЙ О.Холиков кўчасида яшовчи 2-гурух ногирони бўлган фуқаро Хайрулла Нурматов, Янгибустон МФЙда яшовчи фуқаро Сарабек Нарқулов, Зарафшон МФЙ Мустақиллик кўчасида яшовчи фуқаро Фазилат Эгамоваларга катталар учун ногиронлар аравачаси билан таминланди. 

Шунингдек, Янгибўстон МФЙ А.Навоий кўчасида яшовчи 1-гурух ногирони Нарзулла Холмуминов ва Чинобод МФЙДда яшовчи 1-гурух ногирони Шокир Хасановларга қўлтик таёқлар етказиб берилди.

Бу каби амалий ишлар туманимиз бўйлаб давом этиб, ногиронлиги бор фуқаролар эҳтиёжига қараб рўйҳат асосида ногиронлик мосламалари етказиб берилмоқда.

 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар