slot gacor
slot gacor
 ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАР СОЛИҚ ОРГАНЛАРИДА ҚАНДАЙ РЎЙХАТГА ОЛИНАДИ » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАР СОЛИҚ ОРГАНЛАРИДА ҚАНДАЙ РЎЙХАТГА ОЛИНАДИ

ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАР СОЛИҚ ОРГАНЛАРИДА ҚАНДАЙ РЎЙХАТГА ОЛИНАДИ

06 февраль 2022 йил
172
0

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзини ўзи банд қилган шахсларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. 

Қарор лойиҳаси Президентнинг 8.06.2020 йилдаги «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаш тириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4742-сон Фармонига мувофиқ тайёрланган. 

Низом ўзини ўзи банд қилган шахсларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олиш тартибини белгилайди ҳамда амал қилиши меҳнат мақоми Ўзбекистоннинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган якка тартибдаги тадбиркорлар, ҳунармандчилик фаолияти субъектлари ва деҳқон хўжаликлари аъзоларига нисбатан татбиқ этилмайди. 

Ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотлар базаси (регистр) меҳнаторганлари томонидан яратилади ва параллел равишда Ягона миллий меҳнат тизимида (ЯММТ) шакллантириладиган жисмоний шахснинг шахсий ишга жойлашиши тарихига интеграция қилинади. 

Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланишга ҳамда тадбиркорлик субъектларига ёлланган ходим сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас. 

Ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан меҳнат фаолияти доимий яшаш манзилида ёки ишлар (хизматлар) буюртмачиларига тегишли жойларда амалга оширилади. Деҳқон бозорларидаги савдо расталари ва павильонлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойлар бундан мустасно. 

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинган фуқаро Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига ишсизга тўланадиган ишсизлик бўйича нафақани ҳамда касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш даврида стипендияни ололмайди.  

Ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи татбиқ этилмайди. Бунда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолиятидан ташқари олинган даромадлари Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиққа тортилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахс махсус мобиль илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтади, бунда ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан сўровнома тўлдирилади. 

Сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

  • Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), рўйхатдан ўтказиш электрон рақамли имзо орқали амалга оширилган ҳолатлар бундан мустасно;
  • Ушбу Низомга иловага мувофиқ амалга ошириладиган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари;
  • Ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини юритишнинг мўлжалланаётган манзили;
  • Ўзини ўзи банд қилган шахснинг мобиль телефонии ва у билан боғланиш мумкин бўлган бошқа маълумотлар;
  • Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахснинг Ф.И.О., паспорт маълумотлари, яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлар ДСҚ ва ИИВнинг маълумотлар базасида мавжуд маълумотлар асосида автоматик тарзда шаклланади. 

Ўзини ўзи банд қилган шахслар доимий яшаш жойидан қатъи назар, улар меҳнат фаолиятини амалгаоширадиган ҳудуд бўйича солиқ органларида ҳисобга қўйилади. Уларга махсус мобиль илова ёки шахсий кабинет орқали солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида матрицали штрих-кодга (QR-код) эга бўлган маълумотнома юборилади. Ушбу маълумотнома чекланмаган муддатга берилади. 

Ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан ижтимоий солиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорлардатўланади. Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилади ва ундан келиб чиққанҳолда, якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади. 

Шунингдек Низом лойиҳасида қуйидагилар қайд этилган:

  • Ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари;
  • Ўзини ўзи банд қилган шахслар ва уларнинг маҳсулотлари дан (хизматларидан) фойдаланувчилар ўртасидаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар;
  • Ўзини ўзи банд қилган шахсларни ўқитишни ташкил этиш. 

Низомга иловада ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати келтирилган. Амалдаги рўйхатга солиштириладиган бўлса, унга яна бир фаолият тури – «Номоддий маданий мерос объектларини (дорбозлар, аскиявалапар) асраш ва улардан фойдаланиш фаолияти» киритилган.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Ш.Холиқов,

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Жиззах вилояти Дўстлик туман бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар