slot gacor
slot gacor
 АРНАСОЙЛИК СУДЬЯ «ИБРАТЛИ СУДЬЯ» МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙЛИК СУДЬЯ «ИБРАТЛИ СУДЬЯ» МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

АРНАСОЙЛИК СУДЬЯ «ИБРАТЛИ СУДЬЯ» МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

05 февраль 2022 йил
226
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6127 сонли фармони билан судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлантиришни йўлга қўйиш, «Ибратли судья» мукофотини, одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилиб, нафақага чиққан судьялар учун «Суд фахрийси» кўкрак нишони жорий этилди.
Бу ҳақда Жиззах вилоят судининг Ахборот хизмати хабар берди.

судьялар

Мазкур Фармон ижросидан келиб чиқиб, Судьялар олий кенгаши томонидан “Судьялар фаолиятини баҳолаш бўйича электрон рейтинг тизими» яратилди. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2021 йил 12 июлдаги Низомида рейтинг мезонлари орқали энг яхши деб топилган судьялар йил якунида “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланиши кўрсатилган. 

Тақдирлаш маросими Судьялар олий кенгаши томонидан онлайн шаклда тантанали равишда ўтказилди.

вкс

Рейтинг профессионализм, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, мурожаатлар билан ишлаш, билим даражаси, қабул қилинган суд қарорларининг сифати каби мезонлар асосидаги тўплаган баллари ҳисобидан шакллантирилади.

вкс

Мукофотга номзодларни саралаш сарҳисоби натижаларидан келиб чиқиб, суд тизимида фаолият юритаётган 16 нафар судьялар “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланди.

тақдирлаш

Тақдирланганлар орасида жиноят ишлари бўйича Арнасой туман суди раиси Эрназаров Максуд Маматкулович ҳам борлиги барча ҳамкасблари, қолаверса устозларига шарафли ҳамда фахрли саналади.

онлайн тадбир

Тадбир сўнггида, Кенгаш раиси Холмўмин Ёдгоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Судьялар ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбоев тақдирланганларни қутлаб, яна бир қатор йўналишлар бўйича барча судьяларга шу каби шарафли мақом насиб этишини таъкидлаб ўтди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар