Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойлик ёшлар спорт билан мунтазам шуғилланиб келишмоқда

Арнасойлик ёшлар спорт билан мунтазам шуғилланиб келишмоқда

18 август 2021 йил
241
0

Жисмоний тарбия билан машғул, спортни кундалик турмушнинг ажралмас бир бўлагига айлантирган инсонлар руҳан тетик, жисмонан бақувват бўлишига гувоҳмиз.  

Шунинг учун ҳам мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда профессионал спортчиларни тайёрлашга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Арнасой туманида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.  

– Бугунги кунда 90 та спорт сексиялари мавжуд – дейди Арнасой туман БЎСМ директори Бобур Баянасов. – Унда 22 спорт тури бўйича 1357 ўқувчи-спортчилар танланган спорт турлари бўйича мунтазам шуғилланиб келишмоқда. Бунда спорт турларига қараб 43 тренерлар бириктирилган. Шундан икки нафари олий тоифали, 13 нафари биринчи тоифали, 4 нафари иккинчи тоифали ҳамда 23 нафари мутахассислардан иборат.

Туманда 1357 нафар ёшлар спорт билан мунтазам шуғилланиб келишмоқда. Шундан 405 нафари қизлар, 952 нафари ўғил болаларни ташкил қилади. Жорий йилда спортнинг “Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш” тури Осиё чемпионатида Фарруҳ Умматов ва Худойберди Ғофуровлар 2 та олтин медалларни қўлга киритган бўлса, қолган ёшлар ҳам Ўзбекистон чемпионатида 34 та олтин, 38 та кумуш, 52 та бронза медалларини қўлга киритган.

Жорийда Осиё чемпионати бўйича спортнинг “Армрестлинг” ва “Каретэ” турлари бўйича спорт мусобоқалари ўтказилиши режалаштирилган аммо айрим сабабларга кўра қолдирилган бўсада туман ёшлари мунтазам спорт машғулотларини Айдар Арнасой кўл бўйи очиқ осмон остида олиб боришмоқда.

Қайт этиш лозим футбол бўйича 2005-2007 йилларда туғилган ёшлар Ўзбекистон чемпионатига тайёргарлик кўришмоқда. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар