Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойга 46 турдаги дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминланди

Арнасойга 46 турдаги дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминланди

07 август 2021 йил
307
0

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими, аҳоли саломатлиги учун бор куч ва имкониятлар сафарбар этилаётганлиги тармоқни янада такомиллаштириш мақсадида қабул қиланаётган меъёрий ҳужжатлар ҳам ифодаламоқда.

Жумладан, давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳасининг комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги қарори айни шундай қонун ҳужжатларидан бири. Унинг асосида туман соғлиқни сақлаш бўлими тамонидан аниқ чоралар белгиланган ҳолда ишланмоқда.

Арнасой туманидаги бирламчи тиббий санитария муассасаларига 26 млн 454 минг 795 сўм маблағ ажратилиб, барча оилавий шифокорлик пункти ва оилавий поликлиникалар 46 турдаги дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминланди.

Арнасой туман кўп тармоқли Марказий поликлиникага 11 млн 176 минг 996 сўмлик, 1-сонли оилавий поликлиникага 4 млн 891 минг 262 сўмлик, 2-сонли оилавий поликлиникага 4 млн 649 минг 960 сўмлик ва оилавий шифокорлик пункти эса 4 млн 736 минг 577 сўмлик дори-дармон ва тиббий буюмлар ажратилди.

Ўрозгул Ўтамалиева Арнасой туманидаги 1-сонли оилавий поликлиникада рўйҳатда туради. Сурункали касаллиги туфайли тез-тез оилавий шифокорига мурожаат қилади. Албатта улар бирламчи тиббий санитария муассасалари 66 хил турдаги дори воситалари билан таъминланиши эшитиб юртбошимиз тамонидан қилинаётган бу каби ишларга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

 Эндиликда аҳолининг шифокор кўригидан ўтиб дорилар рўйҳати ёзилган қоғоз билан дорихоналарга югуриши шарт эмас. Барча дори-дармонлар поликлиникада бепул тарқатилиб, муолажалар ҳам тиббий масканда амалга оширилади. Муолажалар фақатгина оилавий поликлиникаларда шифокор назоратида бажарилади.

Албатта, ҳалқимиз саломатлигини асраш мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган бугунги изчил ислоҳотлар келгусида ўзининг ижобий самарасини беради.

Зеро мамлакат тараққиёти халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашида, аҳолининг саломатлик даражасига қаратилаётган эътибор ҳамда соғлиқни сақлаш тизимининг ривожи муҳим меъзондир.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар