Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Коррупцияга ва порахўрлик жамиятни емирувчи иллат

Коррупцияга ва порахўрлик жамиятни емирувчи иллат

18 июль 2021 йил
306
0

Коррупция жамиятни емирувчи иллат бўлиб, у ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ривожланишга, демократия асосларига ва қонун устуворлигига тўсқинлик қилади.

Коррупция сўзи — лотинча «пора бериб сотиб олиш» маъносини англатиб, мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқ ва имкониятлардан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланишни ифодаловчи сиёсий ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият тушунилади. Коррупция жиноят қонунчилигида ўзи мустақил жиноят таркиби бўлмай, балки бир қатор мансабга оид жиноятларни қамраб олувчи умумлашган тушунчадир.

Хусусан, унинг таркибига мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ҳаракатсизлиги, пора олиш, бериш ва бошқа бир қатор жиноятлар киради. Таъкидлаш лозимки, коррупция, энг аввало, инсон ҳуқуқларини таъминлашга монелик қилиб, ижтимоий тенгсизликни келтириб чиқаради. Эркин бозор иқтисодиётининг ривожланишига, ҳаёт даражасининг пасайишига олиб келади. Шу билан бир қаторда коррупция фуқароларнинг давлат бошқаруви идораларига бўлган ишончи йўқолишига олиб келиб, уюшган жиноятчиликнинг авж олишига замин яратади ва инсонларнинг хавфсизлигига таҳдид солади.Шунинг учун ҳам демократик давлатлар коррупцияни ривожланиш ва янгиланишнинг илдизига болта урувчи хавфли иллат сифатида тан олиб, бу борада тизимли равишда иш олиб боришни ўзларининг асосий вазифалари деб белгилаганлар.Бу борада 2003 йил 31 октябрда БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенцияси қабул қилинган бўлиб, унга 160 дан ортиқ давлат аъзо бўлган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши Конвенциясида кўзда тутилган мақсадларидан асосийлари шуки, амалда коррупциянинг самарали олдини олишга ёрдамлашиш, бу борада халқаро ҳамкорлик ва техник ёрдамни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш, енгиллаштириш, шу жумладан, молиявий маблағларни қайтариш, ижтимоий фаолият, ижтимоий мулкни бошқаришда ҳалоллик, поклик ва ростгўйликни рағбатлантириш ҳамда ёқлашдир. Бу ўринда ЖКнинг 212-моддаси бўйича воситачининг ҳаракатини тафсифлашда унинг пора олувчи ёки берувчидан ўз хизмати эвазига мукофот олган-олмаганлигининг аҳамияти йўқ. Порани бериш ёки олишни ташкиллаштирувчи, бунга йўналтирилган турли хил фаолият юритувчи ёки бўлмаса пора бериш ёки олишда ёрдамчи бўлган ва бир вақтнинг ўзида воситачилик ҳаракатларини бажарган шахс пора бериш ёки олишда иштирокчиликда жавобгар бўлади. Бу ўринда иштирокчининг ҳаракатини тавсифлаш масаласи у кимнинг манфаатини, ким томонидан ва кимнинг пора берувчинингми ёки олувчининг ташаббуси билан ҳаракат қилганидан келиб чиқиб, унинг қасди нимага қаратилганлигини ҳисобга олган ҳолда хал қилиш лозим бўлади. Бундай ҳолларда ЖКнинг 212-моддаси билан қайта тавсифлаш талаб қилинмайди.Жиноятни тавсифлаш пора миқдорига боғлиқлигини эътиборга олган ҳолда, ҳар қандай пора предметининг қиймати товарларнинг нархи, хизматларнинг ҳақи ёки тарифи асосида, улар бўлмаганда экспертлар хулосаси асосида аниқланади. Агарда кўп ёки жуда кўп миқдорда ноқонуний  тақдирлаш бўлиб-бўлиб олинган бўлса ва бу ҳаракатлар ягона давомли жиноятнинг бир қисми бўлса, содир этилган ҳаракатлар тегишлича кўп ёки жуда кўп миқдорда пора олиш деб баҳоланиши лозим. Пора олишда айбланаётган мансабдор шахснинг масъуллик ҳолати масаласи суд томонидан ушбу шахснинг эгаллаб турган лавозими, амалга оширадиган хизмат амаллари ва вазифаларининг аҳамияти, зиммаларига юклатилган ҳуқуқ ва ваколатлар, шунингдек, айбдор ишлаётган ташкилотнинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда хал этилиўши лозим. Суд айбдорни масъул мансабдор шахс деб топган тақдирда бундай тавсифлаш белгиларнинг борлиги ҳақидаги хулосага олиб келган асосларни ҳукмда келтириши зарур.  2000 йил 5 ноябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 55/25 сонли резолюцияси билан қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикасида 2004 йил 8 январдан кучга кирган “Бирлашган Миллатлар ташкилотининг трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенцияси”нинг 8-моддасида шундай дейилган: Барча иштирокчи-давлатлар қуйидаги ҳаракатларни улар қасддан қилинганда жиноий жазога сазоворлигини тан олиш учун зарур қонунчилик ва бошқа чораларни кўришади:

а) мансабдор шахсга шахсан ёки воситачилар орқали, ушбу мансабдор шахс ўз лавозими мажбуриятларини бажараётганда бирор ҳаракат қилиши ёки қилмаслиги учун мансабдор шахс ўзи ёки бошқа жисмоний ёки юридик шахсга ноқонуний имтиёзлар беришга ваъда, таклиф ёки тақдим қилиш;

  1. b) мансабдор шахс ўз лавозими мажбуриятларини бажараётганда бирор қасд қилиши ёки қилмаслиги учун шахсан ёки воситачилар орқали ўзи ёки бошқа жисмоний ёки юридик шахсга ноқонуний имтиёзларни қўрқитиб ундириши ва олиши.

Барча иштирокчи-давлатлар коррупциянинг бошқа шаклларини жиноий жазога сазоворлигини тан олиш имкониятини ҳам ўрганиб чиқишади. Барча иштирокчи-давлатлар ушбу моддага биноан жиноятда шерик сифатида иштирок этишни жиноий жазога сазоворлигини тан олиш учун зарур чоралар кўришади.

Ушбу модда 1 банди ва мазкур Конвенция 9 моддасига биноан "мансабдор шахс" бу бирор давлат хизматидаги мансабдор шахс ёки давлат хизматини кўрсатувчи шахсдир.

Шу конвенсиянинг 9 моддасида эса коррупцияга қарши чоралар белгиланган бўлиб:

Мазкур Конвенция 8 моддасида кўрсатилган чораларга қўшимча равишда барча давлатлар ўз ҳуқуқий тизимига мувофиқ ва талаб этилувчи даражада давлат мансабдор шахслари ҳалоллигини таъминлаш, улар орасида коррупцияни аниқлаш, олдини олиш ва унинг учун жазолаш мақсадида қонунчилик, маъмурий ёки бошқа самарадор чоралар кўради.

Барча иштирокчи-давлатлар давлат мансабдор шахслари орасида коррупцияни аниқлаш, олдини олиш ва унинг учун жазолашда ўз органлари самарадор ишлаши учун чоралар кўради, жумладан бундай органларга улар ҳаракатларига ноқонуний таъсирни тўлиқ етказиш учун етарли мустақиллик беради деб таъкидланган. 

 

М.Эрназаров

Жиноят ишлари бўйича

Арнасой туман судининг раиси

                                                       

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар