slot gacor
slot gacor
 Ногиронлик нафақасини олиш ҳуқуқи » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ногиронлик нафақасини олиш ҳуқуқи

Ногиронлик нафақасини олиш ҳуқуқи

17 август 2023 йил
142
0

Ногиронлик нафақасини олиш ҳуқуқига - ёшидан қатъи назар Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилган шахсларга тайинланади.

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга нафақа ҳамда парваришлаш нафақаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғарманинг “Пенсия” ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлари асосида “проактив шакл”да тайинланади.

➡️ Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақалар давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари пенсия жамғарманинг “Пенсия” ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлар асосида тайинланади.

???? Қўшимча маълумот тариқасида:

✅ I-гуруҳ ногиронлик нафақаси миқдори - 833 750 сўм;
✅ II-гуруҳ ногиронлик нафақаси миқдори - 747 000 сўмни ташкил қилади.

Арнасой туман Пенсия жамғармаси бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар