Ижтимоий тармоқларда “Жиззах вилояти Арнасой туманидаги 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ходимлари амалдаги раҳбар ўз лавозимида қолишини талаб қилмоқда. Акс ҳолда, улар иш ташлаш қилмоқчи...” деган хабарлар тарқалди.
Аслида Арнасой туман ҳокими 2020 йилнинг 11 ноябр куни Арнасой туман 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабига кўрсатилган номзодларнинг дастурлари билан танишиб, икки нафарга номзодга яъни Тегран Абдуллаев ва Орзугул Хасановаларга тавсиянома берилган.
Аммо маълум вақтдан сўнг тайинланган раҳбардан норози бўлган ходимлар Тегран Абдуллаев номзоди ёқлаб чиққан видио ролигини ижтимоий тармоқларга жойлаган.
Жорий 2021 йилнинг 6 январида Арнасой туман 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабига янги раҳбар Абдуҳалилова Мухаррам Тошпўлатовна тайинлангандан сўнг ижтимоий тармоқдаги ролик ўчирилган.
Арнасой туман 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳодимлари ҳозирги тайинланган раҳбардан рози эканлигини билдиришган.
Амалдаги раҳбар Озугул Ҳасанова ушбу мактабнинг ўқув тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига ва Тегран Абдуллаев Арнасой тумани Маданият бўлими мудири лавозимига тайинланган.
Ҳозирда мазкур мурожаат қайта ижтимоий тармоққа жойлаштирмасдан олдин бу масала ижобий томонлама ўз ечимини топиб, ходимлар ҳозирги раҳбардан рози бўлсаларда аммо бу ролик ходимларнинг эмас
Хулоса ўрнида тумандаги 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ходимлари мазкур мурожаат қайта ижтимоий тармоқларда чиқмасдан олдин ушбу масала ижобий томонлама ўз ечимини топганлиги ва бу иддаолар асоссиз эканлигини маълум қилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати