Арнасой тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими шу пайтгача мослаштирилган бинода фаолият кўрсатиб келиб у ердаги шарт-шароитлар замон талабларига мутлақо жавоб бермасди.
Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов юқумли касалликлар бўлимининг янги биносининг тўлиқ қуввати меъёрий талабларга мос ва мустаҳкам қурилганлиги кўздан кичираркан ҳамда замонавий тибда жихозланиши бораси ўз таклифларини билдириб ўтди.
Аҳоли саломатлиги йўлида ушбу йигирма ўринга мўлжалланган замонавий бино барча қулайликларни ўз ичига олади дейди туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими катта ҳамшираси Адолат Ҳакимова. Унда беморлар юқумли касалликлар турига кўра, иккита алоҳида боксда даволанади. Бу эса хасталикларнинг ўзаро юқиш хавфи олдини олади. Бўлимда беморларни қабул қилиш, шифокорлар учун барча шароит яратилади. Умуман, ана шу бунёдкорлик лойиҳага жами 2 миллиард 540 минг сўм маблағ сарфланди.
Аслида ушбу бино йил бошида бошланиб йил якунига қадар ишга туширилиши кўзда тутилган бўлсада, айни вақтга келиб бино тўлиқ таъмирдан чиқди ва топширилиш арафасида турибди. Энди биргина замон талабларига мос энг сўнги русмдаги технологиялар билан жихозланса бўлгани.
Ишонамизки, бу каби бинонинг қурилиши туманимизда касалликларнинг олдини олиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати