Арнасой туманида ҳам яқинлашиб келаётган янги ўқув йилига жиддий тайёргарлик кўрилмоқда. Ушбу жараёнда кўплаб хайрли амалларга қўл урилаяпти.
Мустақиллигимизнинг қутлуғ санаси ва янги ўқув йили арафасида Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов бошчилигидаги Арнасой тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳомийлигида 50 нафар ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Арнасой тумани бўлими ҳомийлигида 48 нафар умумий ўрта таълим мактабида таълим-тарбия олаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар ўғил-қизларга мактаб формалари тарқатилди.
Бу каби эътибор ва ғамхўрлик ортидаги хайрли ва савобли ишлар туманимизда давом этмоқда.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати