Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан жойларда турли ижтимоий объектларнинг очилиши ва қурилиш ишларига тамал тоши қўйилмоқда.
Мустақиллик байрами олдидан Арнасой тумани Олтин водий маҳалласи “Гулзор” кўчасида замонавий архитектура кўринишига эга 40 та хонадондан иборат 5 қаватли уй-жойларнинг қурилишига туман ҳокими Одил Мусанов бошчилигида нуронийлар билан биргаликда тамал тоши қўйилиб, халқ фаровонлигини тилаб дуо-фотиҳалар қилинди.
Аҳолини яшаш шароитларини яхшилаш, уларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида “Kafolatli story product” МЧЖ томонидан қурилиш майдони 623,4 метр квадрат жойда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати