Халқимизнинг миллий ўзлигини, қадимий тарихи ва тилини, унинг ҳаёт тарзи, анъана ва урф-одатларини ўзида мужассам этадиган, умумбашарий маданиятнинг ажралмас қисми сифатида тан олинган бахшичилик санъати атоқли бахши-шоирларимиз, фольклоршунос олимларимизнинг фидойи меҳнати, ижодий тафаккури билан асрлардан асрларга ўтиб келмоқда.
Халқимизнинг юксак бадиий даҳоси билан яратилган ушбу ноёб санъатни асраб-авайлаш ва ривожлантириш бўйича мамлакатимизда муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада Арнасой тумани 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Достонлар маънавият ўчоғи” шиори остида Зиёдулла бахшининг достонлари ижодий учрашуви ўтказилди.
Мазкур учрашувда Раджабов Махмудмурод бахши, Минглиев Бобошер бахши, Алиқулов Мурод бахши, Ўролов Эркин бахшилар иштирок этди
Табдирда бахшиларимиз ўзбек халқининг тарих зарварақларида из қолдирган авлодан авлодга ўтиб келаётган достонлар ижро этилди.
“Достонлар маънавият ўчоғи” шиори остида ўтказилган тадбир иштирокчилари Республика бахшилик марказининг сертификатлари билан тақдирланди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати