Аввал хабар берганимиздек, Хитой Халқ Республикасининг "Xinjiang Kashgar Haobo Agricultural Development" Co., Ltd. компанияси вакиллари Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов билан туманда қишлоқ хўжалиги экинларини яъни сабзавот ва ширин картошка етиштириш ҳамда уларни қайта ишлаш лойиҳа таклифларини билдириб ўтган эди.
Орадан бир ой вақт ўтиб, ушбу хорижий инвесторлар билан манфаатли алоқалар йўлга қўйилди. Боиси "Xinjiang Kashgar Haobo Agricultural Development" Co., Ltd. компанияси вакиллари Арнасой туманидан "Zhongya agricultural import and export" MCHJ очиб юридик мақомга эга бўлишди.
Шундан сўнг, Арнасой туман захирасидаги бўш турган қишлоқ хўжалиги ерларни “Elektron-onlayn auksion” орқали 157 гектар ер майдонни 2 млрд 235 млн 166 минг 718 сўм миқдорда 30 йилга ижрага олди.
Бугун картошкани хитойча усулда экиш ҳақида кўп гапирилмоқда. Бу усул мўл ҳосил олишга ёрдам беради, кам жой талаб қилади ва ўсимлик парваришини анча енгиллаштиради,-дейди Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси Арнасой туман бўлими вакили Сирожиддин Назаров. – Хитой аҳоли сони кўплигидан ташқари, жуда улкан ҳудудга эга давлат ҳам. Аммо ҳудудининг каттагина қисми тоғ тизмаларидан иборат ва ҳосилдор ерлар кам. Ҳар бир қарич ер ҳисобда, дейиш мумкин. Шу боис хитойликлар картошка экишнинг анъанавий усулидан деярли фойдаланмайди. Уларга том маънодаги инновацион усуллар зарур.
Албатта, эндиликда туманимизда қишлоқ хўжалиги соҳаси янада юқорилаши ҳамда сабзавот экинларини етиштиришда кўламли ишлар амалга оширилиб эспорт кўрсатгичлари ҳам тобора ошишига муҳим омил бўлади.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати