Аввал хабар берганимиздек, Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов Хитой Халқ Республикасига ташрифи чоғида "Sichuan Xinghuo Huihuang Trading" Co., Ltd компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаган эди.
Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Арнасой тумани ҳокимлиги ва “Sichuan Xinghuo Huihuang Trading” Co., Ltd компанияси (ХХР) ўзаро музокаралар асосида умумий қиймати 15 млн АҚШ доллари миқдорида қоп ва полиетелен қоплар ишлаб чиқариш ва экспортга йўналтириш тўғрисида келишувга ҳам эришилган.
Мазкур келишув натижасида орадан икки ой ўтиб Хитойнинг “Sichuan Xinghuo Huihuang Trading” Co., Ltd компанияси томонидан Арнасой туманида “Spark Brilliant Jizzax” МЧЖ хорижий корхонаси очилди.
“Spark Brilliant Jizzax” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан Арнасой тумани Олтин водий МФЙ саноат ҳудудидан онлайн савдо орқали 1 гектар ер майдонини 589,3 млн сўмга ютуб олиб 15 йилга ижрага олди.
Ҳозирда “Spark Brilliant Jizzax” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан қоп ва полиетелен қоплар ишлаб чиқариш ва экспортга йўналтириш мақсадида қурилиш ишларини амалга ошириш учун лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати