Арнасой тумани ҳолкимлигида Халқ депутатлари Арнасой тумани Кенгашининг навбатдаги эллик олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари вилоят туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ташкилот раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Сессияда кун тартибига қўйилган “Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш тўғрисида”ги ва “Арнасой тумани сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида”ги каби 2 та масалалар депутатлар иштирокида кўриб чиқилди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Сессия якунда халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати