Аҳоли мурожаатларини тинглаш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Арнасой туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Одил Мусанов томонидан Чўлқувар маҳалла аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Мазкур сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов, ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Сайёр қабулда тезликни чегаралаш, кадастр, электр бетон устунларини алмаштириш, дайди итлардан тозалаш, кўприкни асфальт қилиш, бўш турган ерларни ободонлаштириш каби 7 та масалалар бўйича аҳоли мурожаатлари тингланди.
Шунингдек, маҳалла аҳоси томонидан билдирилган айрим мурожаат муаммоли бўлганлиги боис жойига бориб ўрганилди.
Сайёр қабулда аҳоли мурожаатларининг ижроси назоратга олинди ва вақт талаб этилувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан туманнинг тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати